Jahon

Қирғизистон автобуслари «заправка» учун Ўзбекистонга келмоқда

Қирғизистон автобуслари «заправка» учун Ўзбекистонга келмоқда

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳридаги автобус ҳайдовчилари Ўзбекистондан метан қуйишмоқда. Сабаби, шаҳарда газ қуйиш шахобчалари йўқ, деб  хабар берди 24кг нашри.

Улар ЎзР билан чегарага 100 км. масофани босиб ўтишлари, назорат пунктига ўтишни кутишлари ва шунча масофа босиб орқага қайтишлари керак. Шу билан бирга, ёқилғи атиги бир кунга етади.

Шу сабабли, Жалолобод шаҳридаги автобус ҳайдовчилари кун бўйи шаҳар хизмат қилишади ва эртаси куни эса Ўзбекистонга ёқилғи қуйиш учун боришади.

«Автобуслар Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кўрсатмаси билан Жалолободга шаҳар куни муносабати билан олиб келинган. Бироқ маҳаллий ҳокимият органлари ёқилғи қуйиш шохобчасини очишга улгурмагани сабабли, қўшни республикага қатнаётгани айтилмоқда», деб хабар бермоқда манба.