Jahon

Сергей Лавров энди iPhone ишлатмоқчи эмас

Сергей Лавров энди iPhone ишлатмоқчи эмас

Россия ТИВ бошқарма бошлиғи Сергей Лавров iPhone’ни бошқа смартфонга алмаштирганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик хабари РИА Новости томонидан тақдим этилган.

Уларнинг аниқлик киритишича, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири узоқ вақт олдин Apple телефонидан воз кечиб, уни “бошқа ишлаб чиқарувчининг қурилмасига” алмаштирган.

Аввалроқ, Лавров гўёки чўнтагидан Huawei P60 Pro смартфонини чиқариб олган воқеалардан бирининг видеолавҳаси чоп этилган эди.

Олдинроқ, Россия Федерацияси Марказий банки 25 декабрдан бошлаб ўз ходимларига хизмат мақсадларида Apple телефонлари ва планшетларидан фойдаланишни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.