O‘zbekiston

Тошкент кўчаларида янги «King Long» пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида янги «King Long» пайдо бўлди

6 декабрь куни Тошкент кўчаларида Хитойдан олиб келинган «King Long» электробуслари ҳаракатлана бошлади, деб хабар қилди “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати.

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 200 та юқори сиғимли King Long автобуслари харид қилинди. Транспортни Xiamen King Long United Automotive компанияси етказиб берди. Бундан ташқари, етказиб берувчи қўшимча 2 та Кинг Лонг электр автобусини бонус сифатида тақдим этди.

Мутахассислар электроавтобусларни қабул қилиб олгач, транспорт воситаларини кўздан кечиришди, шунингдек, ҳайдовчиларни улардан фойдаланишга ўргатишди. Машғулотлар якунлангач, ҳайдовчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Ҳозирда King Long электроавтобуслари 14-рақамли “ТТЗ АСБ – Шимолий вокзал” йўналишида ҳаракатланмоқда.