Jahon

Дунёдаги энг кекса аёлнинг узоқ умр кўриш сири очилди

Дунёдаги энг кекса аёлнинг узоқ умр кўриш сири очилди

100 ёшлиларнинг ёшини текширувчи LongeviQuest ташкилоти президенти Юми Ямамото 119 йилдан ортиқ яшаган дунёдаги энг кекса аёл Кейн Танаканинг узоқ умр кўриш сирларини айтиб ўтди. Бу ҳақда Индепендент нашри хабар бермоқда.

Ямамотонинг сўзларига кўра, Кейн Танака ва юз ёшдан ошган бошқа кўплаб японияликларнинг ўзига хос хусусияти модеративликдир. Мисол учун, бир асрлик одам Coca-Cola’ни доимо яхши кўрарди, лекин уни соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин бўлган миқдорда ичмаган.

Бу унинг учун ёмон одатга айланмади, уни суиистеъмол қилмасди. Менимча, бу Японияда умумий хусусиятдир. Японлар мувозанатли рационга эга, ортиқча овқат емайдилар ва ичмайдилар.

Юми Ямамото
LongeviQuest президенти

Бундан ташқари, Ямамотонинг таъкидлашича, кўплаб япон юз ёшлилари кўпроқ ҳаракат қилишади ва «ҳара хати боо» билан шуғулланишади — бу 80 фоиздан кўп бўлмаган овқатланишни талаб қиладиган анъанавий овқатланиш тизими.

Кейн Танака 1903 йил 2 январда туғилган. Аёл бутун умри давомида гуруч пишириқлари сотиладиган дўконда ишлаган. 1970 йилларда у нафақага чиқди ва бир неча бор АҚШга саёҳат қилди. У 103 ёшида саратон ўсимтасидан даволатади ва соғлиғида бошқа жиддий муаммолар сезмади.