Jahon

Мисрдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди

Мисрдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди

Сешанба куни Миср жанубидаги Эль-Минья губернаторлиги йўлида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Синьхуа.

Ahram Online давлат янгиликлар сайти хабарига кўра, туман туфайли автобус тратуарга бориб ўрилиб, ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам машинаси етиб борган ва жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Воқеа юзасидан прокуратура текширув бошлаган.