Hodisa

Навбат Қашқадарёга. «Заправкаларда» чеклов киритилмоқда

Навбат Қашқадарёга. «Заправкаларда» чеклов киритилмоқда

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 8 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан соат 15:00га қадар белгиланди.

Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 15:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятида жадвалдан ташқари ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади.