2024 йил январидан Қозоғистон бозордаги ноаниқлик ва кўтарилишларнинг олдини олиш учун нефт қазиб олишни камайтиради. Бу ҳақда республика энергетика вазирлигига таяниб, “Интерфакс” хабар бермоқда.
Бу мамлакатнинг ОПEК+ келишуви бўйича янги мажбуриятлари билан боғлиқ. Нашрнинг аниқлик киритишича, пасайиш нефт бозоридаги тебранишларни минималлаштиради.
Энергетика вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Шингис Илёсовнинг айтишича, “қабул қилинадиган вариантлар ва қисқартириш ҳажмлари” муҳокама қилинмоқда.
Департаментга кўра, йирик нефт компаниялари билан қисқартиришлар ҳақида суҳбатлар аллақачон бошланган. ОПEК+ келишувларига мувофиқ, 2024-йилнинг биринчи чорагида қазиб олишни кунига 82 минг баррелга қисқартириш режалаштирилган. Бу аввалроқ эълон қилинган 2024 йил охиригача 78 минг баррелга қисқартиришни тўлдиради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!