Jahon

Блинкен: Исроилнинг Ғазо аҳолисини ҳимоя қилиш нияти ерда амалга ошмаяпти

Блинкен: Исроилнинг Ғазо аҳолисини ҳимоя қилиш нияти ерда амалга ошмаяпти

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен пайшанба куни Исроилнинг Ғазо жанубидаги ҳаракатларини танқид қилиб, Исроилнинг тинч аҳолини ҳимоя қилиш нияти билан ерда содир бўлаётган воқеалар ўртасида «бўшлиқ» борлигини айтди.

Вашингтонда Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Блинкен эвакуация қилинган тинч аҳоли хавфсизлигини кафолатлаш учун чора кўришни, шунингдек, ғазоликлар бошпана ўтказаётган ҳудудларга таъминот етказиб беришни таклиф қилди.

Блинкен, жангларда “кунлик паузалар”га эҳтиёж борлигини, шунингдек, ғазоликларга ўз хавфсизлигидан қўрқмасдан қаерга ва қачон боришлари мумкинлигини билишларига имкон беришини айтди. Унга кўра, хавфсиз ҳудудлар можаро зонасидан ташқарида жойлашган бўлиши ва озиқ-овқат, дори-дармон ва сув билан таъминланиши керак.

“Жанубда ушбу кампания бошланганига қарийб бир ҳафта ўтгани боис… Исроил тинч аҳоли ҳимоясига алоҳида эътибор қаратаётгани муҳим бўлиб қолмоқда. Ва ҳақиқатан ҳам тинч аҳолини ҳимоя қилиш нияти ва биз ерда кўраётган ҳақиқий натижалар ўртасида тафовут сақланиб қолмоқда”, деди Блинкен.

Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва максимал даражада гуманитар ёрдам кўрсатишга устувор аҳамият берилишини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишга мажбурдир”, — дея қўшимча қилди у.