2023 йилнинг тўққиз ойида Россия Федерал божхона хизмати мамлакатдан валюта олиб чиқиш қоидаларининг 7,4 мингта бузилишини аниқлади. Руслар пул жўнатмоқчи бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор, деб ёзади “Известия” нашри.
Умуман олганда, январдан сентябргача Россия фуқаролари 876 миллион рубл (тахминан 9,5 миллион доллар) миқдорида ноқонуний равишда экспорт қилишга уринган. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич ошган.
Ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти россияликларнинг 10 минг доллардан ортиқ қийматдаги хорижий валютани мамлакатдан олиб чиқишга уринишлари билан боғлиқ. Бу март ойида жорий этилган вақтинчалик тақиқ.
Нашрнинг ёзишича, улар кўпинча Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Ўзбекистон ва Озарбайжонга валютани олиб чиқишга уринган.
Улар асосан америка доллари, евро ва рус рублини олиб кетишган.
«Известия» ушбу соҳадаги жуда кўп миқдордаги қонунбузарликларни санкциялар туфайли банк томонидан пул маблағларини ўтказишни тақиқлаш билан боғлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!