Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан такси агрегаторлари хизматлари бозорида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди.
Таҳлиллар натижасига кўра, бозор улушлари ва кўрсатилган хизматлари юзасидан фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши, яъни 86,3 фоизи «Yandex Go» платформаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу улуш билан мазкур хизмат Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!