Jahon

АҚШ виза тизимини ўзгартиришни режалаштирмоқда

АҚШ виза тизимини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Қўшма Штатлар виза тизимини ўзгартириш бўйича Европа Иттифоқига эргашмоқчи. Бу ҳақда Бусинесс Стандард ёзади.

Давлат департаментининг Консуллик ишлари бўйича бюроси саёҳатчиларнинг паспортларига ёпиштириладиган қоғоз визаларни беришни тўхтатишга қарор қилди ва рақамли виза авторизацияси (ДВА) тизими ишга туширилганини эълон қилди.АҚШнинг бундай қарорга келишига Дублиндаги Америка элчихонасида ўтказилган тажриба натижалари сабаб бўлди. «Охир-оқибат, одамларга паспортида жисмоний ҳужжатсиз виза мақомини кўрсатишга имкон берадиган дастур ёки бошқа нарсага эҳтиёж пайдо бўлади», деди виза хизматлари бўйича котиб ёрдамчиси ўринбосари Жули Стаффт журналистларга.

Аниқлик киритилишича, кириш учун рухсатнома олиш тартиби аввалгидек қолади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, бу дипломатик ваколатхоналарда суҳбатлашиш тартибини бекор қилмайди.

Шу билан бирга, Америка расмийлари бундай ташаббус виза муддатини узайтириш жараёнини соддалаштириши керак, деб кутмоқда, чунки сайёҳлар энди текшириш учун АҚШ элчихонасига ҳужжатларни почта орқали юборишлари шарт эмас.