Jahon

Британия аҳолиси «радиоактив мушуклар» тўдасидан шикоят қилмоқда

Британия аҳолиси «радиоактив мушуклар» тўдасидан шикоят қилмоқда

Буюк Британиянинг Сискейл шаҳри аҳолиси «Селлафилд» ядровий мажмуаси яқинида адашган радиоактив мушуклар тўдаси пайдо бўлганидан шикоят қилди. Бу ҳақда Даилй Маил хабар бермоқда.

“Европадаги энг йирик ядровий майдон бўлган Селлафилдда ишчилар уларни чиқиндилар билан озиқлантириб, ўнлаб йиллар давомида улкан буғ қувурлари иссиқлигида бошпана қилганидан кейин ёввойи мушуклар тўдаси ўсиб улғайган”, — дейилади ҳисоботда.

Маҳаллий аҳоли сайт раҳбарларини мажмуа яқинида жойлашган Сискейл қишлоғига таҳдид солаётгани учун танқид қилишди. Radiation Free Lakeland (RAFL) гуруҳи адашган мушукларнинг чиқиндисидан плутоний ва цезий излари борлигини даъво қилмоқда.

Компания вакиллари айбловларни рад этади, бироқ нашрга кўра, баъзи ҳодимлар аслида мушукларни боқиш учун интизомий жазога тортилган.