Jahon

«Чегара билмас шифокорлар»: Ғазода шифокорлар одамларни ерда операция қилишади

«Чегара билмас шифокорлар»: Ғазода шифокорлар одамларни ерда операция қилишади

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти шафелигида ишлаётган шифокор Муҳаммад Абу Муғайзеб BBC билан суҳбатда Ғазодаги тиббий ёрдам билан боғлиқ вазиятни фалокат деб атади.

“Ташкилотимиз хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғазода, жумладан жанубдаги деярли барча ишларни тўхтатди. Шимолдаги шифохоналар бутунлай ишламай қолди. Жанубда айрим тиббиёт муассасалари ҳамон ишламоқда, бироқ улар нафақат беморлар билан гавжум, кўпчилик улардан бошпана сифатида фойдаланади”, деди Мугайзеб.

Унинг сўзларига кўра, шифокорлар беморларни жойида операция қилишади.

«Бу асрнинг фалокати», дейди шифокор.