Алексей Навалнийнинг ҳамкорлари томонидан яратилган “Путинсиз Россия” веб-сайтига олиб борадиган QR-кодли баннерлар Россиянинг бир қанча шаҳарларида пайдо бўлганидан сўнг Москва ҳукумати реклама тахталарига QR кодларини жойлаштиришни тақиқлади.
РБC Москва ОАВ ва реклама департаментининг тегишли қарори ҳақида ташқи реклама тарқатувчиларга юборилган факс нусхасига таяниб хабар берди. Ҳужжатда Навалний шерикларининг ҳаракатлари ҳақида сўз юритилмаган. Тақиқ, матндан кўриниб турибдики, «хакерлик ҳужумлари ва ахборот тизимлари ва веб-сайтларни бузиш» сонининг кўпайиши билан боғлиқ, деб ёзади РБК.
Навалний жамоаси 7 декабрь, пайшанба куни Россия шаҳарларида Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланишига қарши ташвиқот бўйича реклама тахталарини ўрнатгани ҳақида хабар берди. Билбордларда “Россия, Янги йилингиз билан” деб ёзилган ва “Путинсиз Россия” кампанияси веб-сайтига олиб борадиган QR-код ҳам бор эди.
Мухолифатчиларнинг видеоларига қараганда, бундай билбордлар Москва, Санкт-Петербург ва Новосибирскда пайдо бўлган. Путинга қарши ташвиқот жойлаштирилгани эълон қилинганидан сўнг деярли дарҳол QR кодли рекламалар демонтаж қилина бошлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!