Jahon

Орбан дунёда коррупция бўйича етакчилик қилгани учун Украинанинг ЕИга қабул қилинишига қарши чиқди

Орбан дунёда коррупция бўйича етакчилик қилгани учун Украинанинг ЕИга қабул қилинишига қарши чиқди

Европа Иттифоқи Украинани бир қанча сабабларга кўра, айниқса, дунёдаги энг коррупциялашган давлат бўлгани учун қабул қила олмайди ва тайёр эмас. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Франциянинг Le Point нашрига берган интервюсида Киевнинг уюшмага киришига қарши чиқди.

“Венгрия Украинага қўшни давлат. Еврокомиссиянинг етти шартдан тўрттасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботи ёлғон. Украина дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири сифатида танилган. Биз аъзолик бўйича музокаралар жараёнини бошлашга қарор қила олмаймиз”, – деди сиёсатчи.

Унга кўра, агар Европа Иттифоқининг барча аъзолари рози бўлмаса, Украина бўйича қарор бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, у Украинага Европа Иттифоқидан “яхши сигналлар” бериш тарафдори, чунки у қийин вазиятда.