Jahon

Фаластин маъмурияти ҲАМАСни кичик ҳамкор сифатида қабул қилмоқчи — Бош вазир Муҳаммад Штайеҳ

Фаластин маъмурияти ҲАМАСни кичик ҳамкор сифатида қабул қилмоқчи — Бош вазир Муҳаммад Штайеҳ

Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини бошқарадиган Фаластин маъмурияти урушдан кейин Ғазони ким бошқариши ҳақида АҚШ билан маслаҳатлашмоқда ва ҲАМАСни ташаббусда кичик ҳамкор сифатида қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир Bloomberg нашрига маълум қилди.

Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Штайеҳнинг айтишича, у ҲАМАС Фаластин Озодлик Ташкилотининг кичик ҳамкори бўлиши вариантини афзал кўради.

Штайеҳнинг сўзларига кўра, бу коалиция Ғарбий Соҳил, Ғазо сектори ва Шарқий Қуддусни ўз ичига олган Фаластин давлатини қура олади.

Фаластин Озодлик Ташкилоти ФАТҲ партияси бошчилигидаги бир қанча Фаластин ташкилотларининг иттифоқидир. Иттифоқ Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмларида фуқаролик бошқарувини амалга оширади.

ҲАМАС 2007 йилда Ғазо секторида ҳокимиятни қўлга киритиб, ФАТҲ вакилларини қисман ҳайдаб, қисман йўқ қилган. Бунгача ҲАМАС Фаластин маъмуриятининг (расман Фаластин миллий маъмурияти) парламент сайловларида ғалаба қозонади ва бу икки етакчи куч тинч йўл билан ҳокимиятни тақсимлай олишмаган.

«Агар ҲАМАС келишувга эришишга ва иттифоқнинг сиёсий платформасини қабул қилишга тайёр бўлса, музокаралар учун шароит бўлади. Фаластинликлар бўлинмаслиги керак”, — дейди Муҳаммад Штайеҳ.

Ғарбий Соҳилдаги Фаластин бош вазирининг фикрича, Исроилнинг урушдаги ҲАМАСни тўлиқ мағлуб этиш мақсади нореал.