Jahon

Ироқдаги университет биносида юз берган ёнғинда 14 киши ҳалок бўлди

Ироқдаги университет биносида юз берган ёнғинда 14 киши ҳалок бўлди

Ироқ Курдистонининг ярим автоном минтақасидаги Эрбиль вилоятига қарашли Соран шаҳридаги бинода содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Хитойнинг Синьхуа агентлиги.

Соран шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, ёнғин университет талабалари ва ўқитувчилари яшайдиган учинчи ва тўртинчи қаватлардан бошланган, кейин эса бутун беш қаватли бино вайрон бўлган.

Дастлабки текширувлар ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлганини кўрсатди. Фуқаро муҳофазаси ходимлари ва ўт ўчирувчилар кўмагида ёнғин ўчирилди.