Yangiliklar

Музлатилган Россия активларининг тақдири нима бўлади?

Музлатилган Россия активларининг тақдири нима бўлади?

Келгуси ҳафта Европа Иттифоқи (ЕИ) санкциялар туфайли музлатиб қўйилган Россия активларидаги маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, Франция, Германия ва Белгия раҳбарларининг шубҳалари туфайли Украина яқин келажакда пул ололмайди. Маълумотларга кўра, қонун лойиҳаси 12 декабрь куни, Европа Иттифоқининг 27 давлати етакчилари саммитидан икки кун олдин эълон қилинади. Учрашувда Киевга моддий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш масалалари, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун аризаси тақдири муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Евроиттифоқ давлатлари ўртасидаги келишмовчиликлар Украинага Россия билан можарода ёрдам берадиган келишувга эришиш имкониятларини жиддий қисқартириши аниқланган. Германия ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, айни пайтда Россия марказий банкининг 28 миллиард еврога яқин активлари ва яна 207 миллиард евролари ҳибсга олинган.