Iqtisod

Ўзбекистонда 4,2 мингдан ортиқ янги қурилиш компанияси очилган

Ўзбекистонда 4,2 мингдан ортиқ янги қурилиш компанияси очилган

2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 4,2 мингта янги компания ташкил этилди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Бироқ, сўнгги беш йил ичида ушбу соҳадаги кўрсаткичлар тахминан 46% га камайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистонда жами компаниялар сони 575 мингдан ошди, уларнинг 154 мингга яқини савдо соҳасида тўпланган.