Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мамлакат бозорларида хавфли Покистон сироплари борлигини рад этди, деб хабар берди Uzfarmcontrol.
7 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти паст сифатли сироплар ва суспензия препаратлари рўйхатини эълон қилди.
Унга Покистоннинг Pharmix Laboratories (Pvt) Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alergo, Emidone, Mucorid, Ulcofin ва Zincell препаратлари киритилган.
Эҳтиёт чораси сифатида компаниянинг барча суюқ формулаларини ишлаб чиқариш тўхтатилди. Pharmix Laboratories, шунингдек, сотишга муваффақ бўлган рўйхатда келтирилган сироплар ва суспензияларни қайтариб олишни буюрди.
Қайд этилишича, ушбу дорилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган.
2023 йил феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб келинган сироплар хавфли заҳарли моддалар мавжудлиги бўйича ҳар томонлама текширилади ва фақат рўйхатдан ўтгандан кейин бозорга чиқарилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!