Yangiliklar

Қирғизистон Тошкент вақтига ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қирғизистон Тошкент вақтига ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қирғизистон Республикаси депутати Миргул Темирбаева қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан бир вақт зонасида яшаш учун вақтни бир соат орқага қайтаришни таклиф қилди, деб ёзади “24.kg”.

Унинг сўзларига кўра, бу қирғизистонликларнинг “руҳий саломатлигини” сақлашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, соатларнинг бир соат орқага кўчирилиши электр энергиясини тежаш имконини беради, дея қўшимча қилди халқ депутати ва ҳамкасбларидан ҳукуматга протокол топшириғини беришни сўради.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг яна бир қўшниси Қозоғистон бутун мамлакат бўйлаб вақтни бирлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Қозоғистон Республикаси Мажлиси депутати Эркин Абилнинг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси келаси йилданоқ ягона вақт минтақасига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Ҳозирда Қозоғистонда бир соатлик фарқ билан икки вақт зонаси мавжуд