Ослода тинчлик бўйича Нобел мукофоти ҳозирда қамоқда ўтирган эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Муҳаммадийга топширилди. Тадбир жамғарма сайтида трансляция қилинди.
Анъанага кўра, Норвегия қироллик оиласи ва мамлакат ҳукумати аъзолари ҳам иштирок этадиган маросим шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтади. Шундай қилиб, Норвегия Нобел қўмитаси раиси Берит Райс-Андерсен мукофот асосчиси Алфред Нобел портрети билан безатилган олтин медални Муҳаммадийнинг фарзандлари, 17 ёшли эгизаклар Али ва Киан Раҳмонийларга топширди.
Жамғарма вакилининг сўзларига кўра, лауреатга “аёллар зулмига қарши кураш” ва “барча инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш учун кураш” мукофоти топширилган. Унинг фикрича, бу мукофот Эрон ва бутун дунёда сегрегацияга (одамларни кундалик ҳаётда ирқий, этник ёки бошқа гуруҳларга мажбуран ажратишга) қарши чиққан барча аёлларга берилган. “Эронда аёллар 30 йилдан ортиқ вақтдан бери сегрегацияга қарши курашиб келади. Якунда уларнинг ёрқин келажак ҳақидаги орзулари ғалаба қозонади”, – дейди Реисс-Андерсен.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!