Алоҳида Фаластин давлати вужудга келмасдан туриб, Яқин Шарқда тинчлик, жумладан, Исроил хавфсизлигини кафолатлаш мумкин эмас. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Исроилнинг ҳарбий амалиёти тугагач, узоқ муддатли тинчлик зарур, дейди у. «Бизда доимий тинчлик бўлмайди, Фаластиннинг сиёсий даъволари қондирилмагунча Исроил учун ишончли хавфсизлик бўлмайди», деди Давлат котиби.
Агар можаро давом этса, Қўшма Штатлар Исроилга ёрдам бера оладими, деган саволга Блинкен, Ҳамас яна ҳужум қила олмаслигига ишонч ҳосил бўлгунга қадар операция давом этиши кераклигини айтди.
Давлат котиби, шунингдек, Қўшма Штатлар Исроил билан операцияни ўтказиш вақти ва усулларини муҳокама қилишда давом этаётганини таъкидлади. «Аммо қарорлар Исроилга боғлиқ», деб хулоса қилди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!