Jahon

Эрон Ўзбекистонга давлатлар ўртасидаги визани бекор қилишни таклиф қилмоқда

Эрон Ўзбекистонга давлатлар ўртасидаги визани бекор қилишни таклиф қилмоқда

Эрон Ўзбекистон Республикасига давлатлар ўртасида виза режимини бекор қилишни таклиф қилди. Бу фикрни Ислом Республикаси Туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Сейид Эзатуллоҳ Зарғамий Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги раҳбари Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда билдирди.

“Бухорога ташриф буюрганимда икки халқ қанчалик яқин эканини ҳис қилдим. Биз ўзбекистонлик сайёҳларнинг Эронга келишини қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек, хорижга саёҳат қилишни режалаштираётган эронлик сайёҳлар Ўзбекистонга устунлик бериши керак, деб ҳисоблаймиз”, — деди Зарғамий.

Бундан ташқари, Зарғамий мамлакатлар ўртасида қуруқлик туризмини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. У Туркманистон билан биргаликда инфратузилмани яхшилаш устида ишлашни таклиф қилди.