O‘zbekiston

Декабрь ойи иккинчи ярмига дастлабки об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Декабрь ойи иккинчи ярмига дастлабки об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет» ахборот хизмати томонидан 2023 йил 18-31 декабр кунларига Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво прогнози берилди.

19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабр ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси -0…-5 даража, кундузи +5…+10 даража, 19-20 декабрда кечаси -3…+2 даража бўлади, кундузи +0…+5 даражагача пасаяди.

21-31 декабрда ҳарорат кечалари +0…+5 даражадан -3…-8 даражагача, кундуз кунлари +0…+5 даражадан +7…+12 даражагача, шимолда кечалари -0…-5 даражадан -10…-15 даражагача, кундуз кунлари +0…+5 даражадан -2…-7 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.