Об-ҳавонинг кескин совуқ бўлиши муносабати билан “Худудгазтаъминот” хизмати аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида туну-кун иш режимига ўтди, деб хабар қилди газ таъминоти ташкилоти матбуот хизмати.
Айни пайтда тунги сменада 818 нафар ходимдан иборат 262 бригада меҳнат қилмоқда.
Ташкилот етказиб берилган газ ҳажмлари ҳақида ҳам ҳисобот берди. Демак, 1 декабрь куни +10°…+15° ҳароратда кунига 85,6 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. 12 декабрь куни ҳаво ҳарорати -10°…-22° гача пасайди – кунига 110,3 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди.
Барча шикоят ва аризалар 1104 рақами орқали, газ сизиб чиқиши ва авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича сўровлар эса 104 рақами орқали қабул қилинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!