Сешанба куни Испанияда иссиқ ҳаво массаси Пиреней ярим оролини қамраб олди ва жанубда термометрларни деярли 30°C га кўтарди. Бу эса чанғи мавсуми бошланишини кечиктирди, дея хабар бермоқда Reuters.
«Бу декабрь ойида Испания устидан ўтган энг иссиқ ҳаво массаларидан бири», – деди AEMET миллий метеорология агентлиги вакили Рубен дель Кампо.
Дель Кампонинг айтишича, Валенсия каби қуёшли Ўрта ер денгизи соҳилидаги шаҳарларда ҳаво ҳарорати камида 27 даражага етган.
Унинг қўшимча қилишича, мавсумий иссиқлик ва февраль ойининг охиригача сийрак ёғингарчилик прогнозлари билан бирга, кучли қорга таянадиган қишки спорт турлари учун “жуда ҳам яхши бўлмаган” мавсумни кўрсатади.
АЕМЕТ прогнозларига кўра, чоршанба куни юқори кенгликлардан келган салқин ҳаво ҳароратни декабрь ойидаги нормаль даражага туширади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!