АҚШ президенти Жо Байден Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаганини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бу сўзлар Оқ уйга ташриф буюрган Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда айтилди.
Шунингдек, журналист Акайла Гарднер ўзининг Х’да хабар берганидек, Байден Зеленскийдан умидини йўқотмасликни сўради ва Қўшма Штатлар унинг томонида бўлишига ишонтирди.
Зеленский, ўз навбатида, Украина ғалаба қозониши мумкинлигини айтди, бундан ташқари, у музлатилган Россия активларидан фойдаланишни бошлаши мумкин бўлган вақтни кутаётганини айтди. Улар 300 миллиард долларга баҳоланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!