Yangiliklar

Ўзбекистонга яна қорли об-ҳаво қайтади

Ўзбекистонга яна қорли об-ҳаво қайтади

16 декабрь, шанба куни Тошкент, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -3° гача, кундузи 0…+5° гача тушади.

Якшанба куни синоптиклар кечаси 0…-5°, кундузи +2…+7° илиқ бўлишини тахмин қилмоқда.