O‘zbekiston

Uzbekistan Airways 15 йил ичида илк бор қиш мавсумида ҳам Токиога парвозларни йўлга қўйди

Uzbekistan Airways 15 йил ичида илк бор қиш мавсумида ҳам Токиога парвозларни йўлга қўйди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2023 йил декабридан 2024 йил мартига қадар «Тошкент–Токио–Тошкент» йўналишида бўладиган тўғридан тўғри рейсларни давом эттиришга қарор қилди.

Шу вақтга қадар ушбу йўналишида тўғридан тўғри рейслар фақат апрель–октябрь ойларида амалга оширилар эди.

Мазкур авиақатновлар сўнгги 15 йил ичида илк маротаба қиш мавсумида ташкиллаштирилаётган бўлиб, Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, мамлакатимиз орқали Марказий Осиё, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига транзит қатновларини кенгайтириш, шунингдек, Японияда вақтинча фаолият олиб бораётган ватандошларимизга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.