Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Янги йил олдидан асоссиз оширилган нархларни назорат қилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.
Бундан ташқари, байрамлар арафасида Президент янги йил ярмаркаларини ташкил этиш, аҳолига арзон нархларда маҳсулотлар харид қилиш имкониятини яратиш бўйича кўрсатма берди.
Йиғилишда жамоат транспорти фаолияти, автобус бекатларидаги тартиб ва йўл ҳаракати хавфсизлигига эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолиси ижтимоий тармоқларда ёзаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!