Iqtisod

Кейинги ҳафта бошидан Cobalt, Damas ва Labo учун шартномалар очилиши кутилмоқда

Кейинги ҳафта бошидан Cobalt, Damas ва Labo учун шартномалар очилиши кутилмоқда

Компания хабарига кўра, шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.

Сотув бошланишининг аниқ санаси UzAuto Motors расмий саҳифаларида эълон қилиниши, шартномалар One ID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда тузилиши эслатилган.

Аввалроқ UzAuto Motors ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконияти яратилганини маълум қилганди.