Кореянинг Ҳаншин университети тил курсида ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан алдов йўли билан чиқариб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонасига кўра, улар олийгоҳ талабларига бўйсунмаган, шунингдек, ноқонуний меҳнат билан шуғулланган. Ҳолат ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Ҳаншинда ўқийдиган бошқа ўзбек талабалари вазиятдан норози. Улар ўз ватандошларининг қувилишидан хафалигини билдириш мақсадида оммавий намойишга тайёрланмоқда.
Демократ.узнинг Кореядаги манбаларига кўра, бутун давлат бўйлаб таълим олаётган талабаларга тинч намойишга қўшилиш хабари тарқатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!