Jahon

Орбан сабаб Зеленский ЕИ самитидан «қуруқ» қолиши мумкин

Орбан сабаб Зеленский ЕИ самитидан «қуруқ» қолиши мумкин

Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларининг бир қатор элчилари 14-15 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган иттифоқ саммитига Украина президенти Владимир Зеленскийнинг келиши мумкинлигидан ҳавотир билдирди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, дипломатлар Зеленскийнинг саммитга келиши мумкин бўлган оқибатларидан қўрқишади. Учрашув давомида бир қатор масалалар, жумладан, Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарорни муҳокама қилиш режалаштирилган.

«Улар Украина томонининг мавжудлиги [Венгрия Бош вазири Виктор] Орбаннинг душманона муносабатини келтириб чиқариши ва уни ўжар бўлишга ундашидан қўрқишади», деди аноним икки европалик дипломат Politico нашрига.