Илон Маскнинг Tesla компанияси америкалик регулятори компания автомобилларини автоматик бошқариш тизимларида хавфли нуқсонларни аниқлаганидан кейин икки миллиондан ортиқ электромобилни чақириб олади. Бу ҳақда BBC янгиликлари хабар берди.
Бунга автопилот қўшилган пайтда автомобилларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар бўйича икки йиллик текширув сабаб бўлди.
Қайтариб олиш 2015 йилдан бери АҚШда сотилган, автопилот билан жиҳозланган барча Tesla автомобилларига тааллуқлидир.
Бу – Tesla автомобилларининг жорий йилда иккинчи чақирувидир.
Эгалари ўз транспорт воситаларини савдо ва хизмат кўрсатиш марказларига олиб боришлари шарт эмас: компания дастурий таъминот учун зарур бўлган прошивкани интернет орқали электр транспорт воситаларининг борт компьютерларига тўғридан-тўғри жўнатишини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!