Jahon

Туркияда “ҳаммаси ичида” форматини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Туркияда “ҳаммаси ичида” форматини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди

Туркия туризм индустрияси вакиллари туристлар меҳмонхоналарда қандай овқат ва ичимликлар учун тўлашини танлайдиган “ҳаммаси ичида” (all inclusive) форматини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишди. Аммо хорижликлар орасида ўрнатилган ва оммабоп тизим сақланиб қолади, деди Ўрта ер денгизи меҳмонхоналар ва операторлар уюшмаси раҳбари Каан Cавалоглу. Бу ҳақда Каzinform агентлиги ТАССга таяниб хабар беради.

Turizm Gazetesi чоп этган тадбиркорнинг фикирича, Туркиядаги оғир иқтисодий вазият туфайли йўқотишлар ортган ва бу ҳолат сайёҳлар учун янги хизмат турларини яратиш имконини бермоқда.

«Таклиф этилаётган «Қанча фойдалансанг – шунча тўла» номли формат all inclusiveнинг алкогольсиз версиясига ўхшайди. У бу тизимнинг бир қисми бўлади”, – деди Кавалоглу.

Туркияда алкоголсиз all inclusive тизимига эга меҳмонхоналар етарлича. Аммо бундай туристик маҳсулот омма орасида машҳур эмас ва ўрнатилган тизимга муқобил бўла олмайди, дея хабар берди Туркия сайёҳлик агентликлари уюшмаси.

“Бу масала танловга боғлиқ, баъзилар ҳалол дам олишни истаса, бошқалари эса анъанавий таътилни афзал кўради. Турни сотиб олаётган одам танлаш ҳуқуқига эга”, – деди агентлик шарҳловчиси.

Туроператорларнинг фикрига кўра, алкоголсиз all inclusive одатдаги турларга қараганда 7-10% арзонроқ. «Қанча фойдалансанг – шунча тўла» формати анъанавий пакетлардан қанчалик фарқ қилиши айтилмаган.