Америкаликларнинг ярмидан кўпи Қўшма Штатлардаги демократия ҳолатидан кўнгли тўлмаган ва мамлакатдаги демократик институтлар ишламаяпти, деб ҳисоблайди. Сўров натижалари Associated Press (AP) томонидан эълон қилинди.
Сўров натижаларига кўра, АҚШ фуқароларининг 51 фоизи мамлакатдаги демократик институтлар ҳолатидан норозилигини билдирган. Уларнинг фикрича, улар умуман ишламайди ёки керак бўлганда ишламайди.
Респондентларнинг фикрича, 2024 йилги президентлик сайловлари демократия ҳолатига бевосита таъсир қилади. Бу америкаликлар учун (респондентларнинг 67 фоизи) овоз беришнинг иқтисодиётдаги ўзгаришлардан (75 фоиз) кейин иккинчи энг муҳим натижасидир. Давлат харажатлари ва миграция ҳам устувор масалалар сифатида номланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!