Jahon

Эрдўғон Байденга «текин маслаҳат» берди

Эрдўғон Байденга «текин маслаҳат» берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Америка етакчиси Жо Байден билан телефон суҳбати чоғида АҚШнинг Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашдан воз кечиши, Ғазода ўт очишни тўхтатишга олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия раҳбари идорасига таяниб ёзмоқда.

Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, сиёсатчилар Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро, Анқара ва Вашингтон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Швециянинг НАТОга кириш жараёни, шунингдек, глобал ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилган. “Эрдўғон Ғазодаги инсоният фожиасини имкон қадар тезроқ тўхтатиш кераклигини ва АҚШнинг Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашдан сўзсиз воз кечишга ўтиши, тезда ўт очишни тўхтатишга олиб келиши мумкинлигини айтди”, — дея таъкидлади Туркия раҳбари маъмурияти.

Эрдўған Байденга сўнгги кунларда ҳам дунё, ҳам Америка жамоатчилиги Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишга чақираётганига диққат қаратди.