Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган. Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Аввалроқ, Қашқадарёда фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этгани хабар қилинган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!