“Uzbekistan airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди. Бу ҳақида АЖ мабуот хизмати хабар берди.
“Uzbekistan airways” АЖ ягона ационери – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, жорий йилнинг 10 март куни “Uzbekistan airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди.
Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июл куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахасислигини тамомлаган. Шухрат Худайкулов 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини “Тошкент” ҳалқаро аеропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.
2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКъда турли лавозимларда, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган.
2019 йилдан “Uzbekistan airways” АЖъда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, 2021 йил февраль ойидан буён «Uzbekistan airways» бошқаруви раиси лавозимини транспорт вазири Илҳом Маҳкамов эгаллаб келаётган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!