Jahon

Эрдўғон Исроил президентини «ақлини ишлатишга» чақирди

Эрдўғон Исроил президентини «ақлини ишлатишга» чақирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон исроиллик ҳамкасби Ицхак Герцог билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди ва минтақадаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун соғлом фикрга чақирди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Ғазо халқига жамоавий ва беғараз зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракат минтақадаги азоб ва зўравонлик муаммосини янада оширишини таъкидлаган Президент Эрдоған, соғлом фикрни ишга солиш кераклигини ва минтақада эрта тинчлик ўрнатилишини бутун минтақа фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга”, дейилади хабарда.

Шунингдек, таъкидланишича, суҳбат чоғида Туркия раҳбари Туркия Яқин Шарқда можароларга барҳам бериш ва мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларини оширишда давом этишини таъкидлаган.