Jahon

Тибетда қор кўчкиси туфайли икки альпинист ҳалок бўлди

Тибетда қор кўчкиси туфайли икки альпинист ҳалок бўлди

Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном туманида қор кўчкиси оқибатида Непал ва АҚШ фуқаролари бўлган икки альпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, деб хабар берди Kazinform агентлиги мухбири.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчиларнинг маълум қилишича, қор кўчкиси Шишабангма чўққисида 7600-8000 метр баландликда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қор кўчкиси оқибатида икки альпинист ҳалок бўлган. Яна икки киши – АҚШ ва Непал фуқаролари бедарак йўқолган. Непаллик бир альпинист жиддий жароҳат олди.

Денгиз сатҳидан 8027 метр баландликда жойлашган Шишабангма чўққиси Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном туманида жойлашган.