Почтани темир йўлларда ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Транспорт тўғрисида» ва «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг тегишли қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почтани темир йўлларда ташиш ҳамда почта вагонларидан фойдаланиш, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатишнинг ягона тартибини белгилайди.
Темир йўлларда почта ташиш, почта вагонларидан фойдаланиш миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Почта миллий операторнинг почта вагонларида, шунингдек ташувчининг йўловчи, тезюрар ва почта-багаж поездларига қўшиладиган вагонларида ташилади.
Йўлда почтани кузатиб бориш, қўриқлаш, унга ишлов бериш ва почта алмашинуви учун почта вагонларида ва йўловчи вагонларининг махсус мослаштирилган жойларида сайёр бригада ходимларининг юришига миллий оператор томонидан берилган гувоҳномалар бўйича рухсат этилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!