Фаластин-Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида иккала томондан 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 900 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмига яқини аёллар ва болалар. Шунингдек, 4500 нафар шахс яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучларининг миллий радиостанцияси қурбонлар сони 1000 нафарга етганини хабар қилган эди. Айни пайтда Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти Исроил армияси томонидан вайрон қилинган.
Ўз навбатида, бу Рафаҳ ҳудудида қурол контрабандаси учун ер ости туннель қазилгани, шу сабабли ўққа тутилгани билан изоҳланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!