Ижтимоий тармоқларда Исроил-Фаластин ҳарбий тўқнашувлар чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, элчихонага Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида мажбуран ушлаб турилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.
«Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини Исроилда рўйхатга олиш тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда», дейилади баёнотда. Шу муносабат билан элчихона Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, тезкор алоқа ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзларининг истиқомат манзиллари тўғрисидаги маълумотларни дипломатик ваколатхонанинг электрон манзилига жўнатишни сўраган.
Элчихонанинг алоқа маълумотлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-4851397
Элчихона, шунингдек, маълумот олишда ишончли манбаларга таянишни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!