Иордания қироли Абдулла II АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар чоғида фаластинликларни ўз ерларидан кўчириш ёки жойлаштиришга уринишлардан огоҳлантирди.
АҚШнинг узоқ йиллик ҳамкори бўлган Иордания қироли Блинкен билан музокаралар чоғида “Ғазога шошилинч тиббий ва гуманитар ёрдам оқимини таъминлаш, шунингдек, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда Ғазодаги кескинлашув ва урушни тўхтатиш учун гуманитар йўлакларни очишга чақирди. »
«Инқироз қўшни мамлакатларга тарқалмаслиги ва қочқинлар муаммосини янада кучайтирмаслиги керак», дейилади қироллик саройи баёнотида.
Икки миллионга яқин фаластинлик қочқин аллақачон Иорданияда истиқомат қилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!