Jahon

Германия ўз фуқароларини Исроилдан ҳарбий самолётларда эвакуация қилмоқда

Германия ўз фуқароларини Исроилдан ҳарбий самолётларда эвакуация қилмоқда

Германия ўз фуқароларини Исроилдан ҳарбий самолётларда эвакуация қилади. Германиянинг дпа ахборот агентлиги маълумотларига кўра, шу кечада Airbus А400М самолётлари Германиядан Исроилга учмоқда – мамлакат Мудофаа вазирлиги режалаштирилган эвакуация парвозлари ҳақида хабар берди.

Исроилда Германия ва Исроилнинг икки фуқаролигига эга юз мингга яқин киши истиқомат қилади.