Бугун, 16 октябр куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бутун дунё бўйлаб 41 та мамлакатнинг фуқаролари, жумладан ўзбекистонлик беш нафар фуқаро мамлакатдаги ҲАМАС билан тўқнашувларда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар вақтида Ўзбекистонда туғилган ва ўтган аср 90 йилларида репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 нафар шахс ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга эмас.
«Юқоридагиларни эътиборга олиб, ОАВни кузатиб борувчи фуқароларда бўлиб ўтаётган воқеалар кўлами ва уруш ҳаракатлари ҳақида нотўғри қарашлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида маълумотларни чоп этишдан олдин, уларни ишончли манбалардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси орқали қайта текширишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!