Мамлакат иммунопрофилактика маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён 2 минг 842 киши қизамиқ билан касалланган бўлиб, уларнинг аксарияти 4 ёшгача бўлган болалардир.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 сентябридан бошлаб мамлакатнинг вирус энг фаол тарқалаётган ҳудудлари – Бишкек, Ўш шаҳри, Ўш ва Чуй вилоятларида қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши қўшимча эмлаш кампанияси давом этмоқда. Расмийларнинг тасдиқлашича, тўрт ҳафта ичида 450 минг нафардан ортиқ бола вакцина олган.
Эмлаш дастурига кўра, вакцинация 9 ойликдан 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида эмлаш ҳолатидан ёки олдинги қизамиқ ва қизилча касаллигидан қатъий назар амалга оширилади ва эмлаш кампанияси ЮНИCEФ ва ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Энг кўп ҳолатлар Бишкек шаҳрида (757 киши), Ўш шаҳрида (321 киши), Ўш (670 киши), Чуй (389 киши) ва Жалолобод вилоятларида (440 киши) қайд этилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!