Мадриднинг «Реал» клуби футбол бўйича Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган ўйинда «Барселона»ни мағлуб этди. Мезбонлр 3:1 ҳисобида устун келди.
«Қироллик клуби» таркибида Карим Бензема (12-дақиқа), Федерико Валверде (35) ва Родриго (90+2) ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига эса учрашувнинг 83-дақиқасида Торрес муаллифлик қилди.
Бу ўйин «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги 250-ўйин бўлди, Мадрид клуби 101-ғалабасини қўлга киритди. Учрашувларнинг 97 таси Каталония жамоасининг ғалабаси, 52 таси эса дуранг билан якунланган.
Шу тариқа, «қаймоқранглилар» 9 турдан сўнг 25 очко ишлашга муваффақ бўлди. Жамоа айни пайт Ла Лига пешқадамига айланди. «Барселона» 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Карло Анчелотти шогирдлари 19 октабрь куни меҳмонда «Эльче» билан ўйнайди, эртаси куни «Барселона» «Вильярреал»ни қабул қилади.
9-турнинг яна бир учрашувида «Реал Соседад» сафарда «Селта»дан устун келди – 1:2.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!